Спорт | 14:40 / 15.07.2016
3817
1 дақиқада ўқилади

Руанда термаси Олимпиада байроғини геноцид жабрдийдаси олиб боради

Фото: Untappedcities

Велосипедчи Адриен Нионшути иккинчи маротаба Руанда олимпия терма жамоасининг байроғини олиб юриш шарафига сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда Insidethegames.

29 ёшли спортчи Олимпия ўйинларининг Рио-де-Жанейро  шаҳридаги очилиш маросимида Ватани байроғини майдонга кўтариб чиқади. У, 2012-йилги Лондон Олимпиадаси очилишида ҳам миллий жамоанинг байроғини кўтариб юрган эди. 

Нионшути 1994-йили Руандада бўлган геноцид чоғида тирик қолган, унинг 6 нафар ака-укаси ҳалок бўлганди. Ўшанда, бир йилдан камроқ вақт ичида хуту ва тутси қабилалари ўртасида юз берган тўқнашувларда, БМТ маълумотларига кўра, 800 мингга яқин инсон ўлдирилган эди. 

У, Бразилия Олимпиадасида, очилиш маросимидан кейинги кун, 6-августда бўлажак шоссе велопойгасида Руанда шарафини ҳимоя қилади. 

2016-йилги Олимпия ўйинлари Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-дан 21-августгача бўлиб ўтади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид