Жаҳон | 03:27 / 16.07.2016
21815
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған давлат тўнтариши ташкилотчисининг шахсини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтаришини амалга оширган шахс мамлакатдаги Ислом мухолифати пешвоси Фатхуллоҳ Гулен эканлигини маълум қилди.

“Тўнтаришга уриниш бўлганлиги маълум бўлди. Мен халқимизни кўча ва майдонларда кўряпман. Бу ҳаракат “Параллел давлат” томонидан амалга оширилган. Ушбу ишларни амалга оширганлар жуда қаттиқ жазоланишади”, деди Эрдўған NTV телеканали эфирида.

Аввалроқ Эрдўған Туркия халқини кўчаларга чиқишга чорлаган эди.

 

Мавзуга оид