Жаҳон | 15:33 / 18.07.2016
28831
1 дақиқада ўқилади

Тармоқда Эрдўған дам олаётган Мармарис меҳмонхонасининг қўлга олиниши видеоси пайдо бўлди

Интернет тармоғида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дам олаётган Мармарис меҳмонхонасининг исёнчилар томонидан қўлга олиниши тасвирланган видео пайдо бўлди. 

Видеотасмада отишмалар эшитилиб, исёнчиларнинг меҳмонхонага бостириб кириши акс этган. Мазкур видео Anadolu ахборот агентлигининг Twitter'ида намойиш қилинган

Жума куни кечқурун турк ҳарбийлари мамлакат ҳукуматини қўлга олмоқчи бўлишган. Муваффақиятсиз давлат тўнтаруви ҳаракатидан сўнг хавфсизлик посбонлари 6 мингдан ортиқ кишини қўлга олган, уларнинг орасида юқори лавозимдаги ҳарбийлар ҳам бор. 

Бунинг натижасида 290 нафар киши ҳалок бўлган. Ҳукумат тўнтарув ҳаракатини ташкиллаштиришда Пенсильванияда яшовчи мухолифат ислом хатиби Фатҳуллоҳ Гулен гумон қилинмоқда. 

Туркия президенти Тойиб Эрдўған Вашингтондан Гуленни топширишни талаб қилди ҳамда АҚШ Адлия вазирлигига расмий сўров йўллашини маълум қилган. 

Мавзуга оид