Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-тур баҳслари якунланди.
Эркаклар ўртасида Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси Туркияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Нодирбек Ёқуббоев ўз тахтасида ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов дуранг қайд этди.
Мусобақа фаворити саналаётган АҚШ терма жамоаси Украинани 3,5:0,5 ҳисобида енгди. Ҳиндистон эса Испанияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Хитой терма жамоаси Сербияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа пешқадами бўлиб олди. Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон-2 терма жамоаси Янги Зеландияни 2,5:1,5 ҳисобида енгди. Ўзбекистон-3 терма жамоаси Яман устидан 3,5:0,5 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Аёллар турнирида Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси Аргентинани 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Гулрухбегим Тоҳиржонова ва Умида Омонова ғалаба қозонди, Афруза Ҳамдамова ҳамда Гулдона Каримова дуранг ўйнади. Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ ва Полшадан кейин 3-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон-2 терма жамоаси Қирғизистонга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон-3 терма жамоаси Кубага 1,5:2,5 ҳисобида ютқазди.

5-тур ўйинлари 20 сентябр куни ўтказилади.
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқандда 27 сентябргача давом этади.

















