Жамият | 11:17 / 23.07.2016
5263
1 дақиқада ўқилади
Конюхов ҳаво шаридаги дунё бўйлаб саёҳатини якунламоқда
Россиялик сайёҳ Федор Конюхов, "Мортон" ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳати якунида Австралия соҳилларига етиб келди. У, 11 кун аввал ушбу мамлакатдан саёҳатга отланган эди.
Конюхов ўтирган ҳаво шари тушга яқин қитъанинг ғарбий шаҳри Перт чегарасини 6 км баландликда кесиб ўтган. Маҳаллий аэропорт авиадиспетчерлари ҳаво шарини RA-2900G рақами билан рўйхатдан ўтказган.
Конюхов 11 кундан кўпроқ вақт мобайнида 34650 км масофани ортда қолдирган, саёҳати тўлиқ бўлиши учун Фёдор Нортхэм шаҳрига етиб бориши керак. У айни шаҳардан ҳавога кўтарилган эди.
Федор Конюхов "- 40 даражали" совуқда ҳаво шарида қолиб кетди
Машҳур сайёҳ Конюхов ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳатини бошлади