БМТ ХК Ироқдаги миссиясини бир йилга узайтирди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироққа ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатли миссияси (БМТИЁКМ) муддатини 2017 йилнинг 31 июлига қадар узайтирди. Бу ҳақида ТАСС хабар қилди.
ХК аъзолари ҳужжатда “Ироқдаги террорчи гуруҳлар, жумладан, ИШИД фаолияти сақланиб қолган ҳозирги вазиятга нисбатан жиддий хавотирда эканликларини” билдиришди. Хавфсизлик, сиёсат, шунингдек иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишда “таҳдидга қарши чиқишга қодир ягона восита - барча ироқликларнинг биргаликда ҳаракат қилиши”, деб таъкидланмоқда Хавфсизлик кенгашида.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ироққа ёрдам кўрсатиш бўйича миссияси 2003 йилнинг 14 августида - АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий операцияси натижасида Саддам Ҳусайн режими тўнтарилганидан тўрт ой ўтиб, Хавфсизлик кенгаши томонидан таъсис этилган. 19 августда БМТнинг Боғдоддаги ваколатхонасида портлаш содир этилиб, бунинг натижасида 22 нафар ходим, шу жумладан миссия раҳбари БМТ бош котибининг Ироқдаги махсус вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳалок бўлган. Шундан кейин тез орада миссия Иорданияга эвакуация қилинган ва 2004 йилнинг августида Боғдодга қайтган.
Бугун қабул қилинган резолюцияда Хавфсизлик кенгаши Боғдодни “БМТни Ироқда хавфсизлик ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этишни, бошқа мамлакатларни эса – етарли ҳажмда ресурслар етказиб бериш”га чақирди.
Бугунги кунда БМТИЁКМ олдига қўйилган вазифалар доирасига Ироқ ҳукумати ва халқига демократик институтларни мустаҳкамлаш ва сиёсий мулоқотни тарғиб қилиш, қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида ёрдам кўрсатиш киради. Бундан ташқари миссия турли агентликлар, жамғармалар ва БМТ дастурлари, шу жумладан аҳолига ёрдам кўрсатиш дастурларига оид саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Ҳозирда миссия Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИДдан қайтариб олишга ҳаракат қилаётган Мосул шаҳрида гуманитар операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар икки ойда БМТИЁМ инсон ҳуқуқларини бузишга доир маъруза чиқаради, шу билан бирга мамлакатдаги зўравонлик қурбонларининг ойлик ҳисоботини олиб боради. Миссия маълумотларига кўра, июнь ойида Ироқда 650 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, 1457 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024