Жаҳон | 00:10 / 27.07.2016
4914
1 дақиқада ўқилади

Туркия энергетика вазири: Россия билан иқтисодиётдаги барча лойиҳалар қайта кўриб чиқилади

Google image

Россия ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ва энергетик соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларнинг нормаллаштирилиши мақсадида  қайта кўриб чиқилади, деб айтди HuberTurk турк канали эфирида Туркия энергетика вазири Барат Албайрак. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

26 июлда Москвага Туркия бош вазири ўринбосари Мехмет Шимшек ва иқтисодиёт вазири Нихат Зайбакчи бошчилигидаги ҳукумат делегацияси келди. Улар Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович ва энергетика вазири Александр Новак билан музокаралар ўтказдилар. Томонлар савдо ва энергетика соҳасидаги муносабатларни тиклашни муҳокама қилишди. Жумладан, музокараларнинг асосий мавзуларидан бири "Турк оқими" газ қувури қурилиши бўлди.

Учрашув якунларига кўра, Новак газ қувури қурилиши Туркия манфаатларига тўлиқ жавоб беришини ва бу лойиҳанинг амалга оширилиши Туркияга газнинг етказилишини ишончли ва нафли қилишини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш