Instagram муддатли суратлар функциясини тақдим этди
Instagram ижтимоий тармоғи 3 август куни янги - Instagram Stories функциясини тақдим этди. У суратни 24 соатга жойлаштириш имконини беради, шундан сўнг улар аккаунтдан йўқолади.
“Бизга ўзимизни эркин ҳис қиладиган ва “расмим кимгадир ёққанмикан?” каби саволлар қийнамайдиган жой керак”, - деди Instagram бош директори ва асосчиси Кевин Систр The Wall Street Journal’га берган маълумотида.
Шунингдек Систрнинг фикрича, янги функция фойдаланувчиларни кўпроқ суратлар қўйишга ундайди, Instagram’га ҳафтада битта расм юклайдиган фойдаланувчи Instagram Stories’да кунига 5-10та сурат юклайдиган бўлади.
Instagram’нинг асосий лентасидан фарқли ўлароқ, Instagram Stories’да суратларни “лайклаш” ёки унга изоҳ ёзиш имкони бўлмайди, бундан ташқари янги бўлимда реклама ҳам йўқ.
Instagram’нинг янги функцияси Snapchat иловаси билан умумий ўхшашлик томонларига эга. Унда фойдаланувчилар фақатгина бир кеча-кундуз давомида кўриш мумкин бўлган фото ва видеолар билан бўлишишади. “re/code”нинг таъкидлашича, иккала иловада ҳам 10 сониядан ортиқ бўлмаган видеоларни юклаш, шунингдек сурат ва видеоларга стикерлар қўшиш ёки чизиш мумкин.
Манбага кўра, Instagram янги функциясининг йўлга қўйилишига АҚШ ўсмирлари орасида Snapchat иловасининг оммалашгани сабаб бўлган. Piper Jaffray маълумотларига кўра, 2016 йилнинг илк олти ойида АҚШ ўсмирларининг 28 фоизи Snapchat’дан, 27 фоизи – Instagram’дан фойдаланган.
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024