Жаҳон | 15:41 / 04.08.2016
29133
1 дақиқада ўқилади
Руслар Дмитрий Медведевнинг истеъфосини талаб қилишмоқда
Change.org сайтида Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг истеъфосини талаб қилувчи петиция пайдо бўлди. У ерда «Балиқ бошдан сасийди! Вазирликларнинг суст ишлаётганига мана шу чора даво бўлар?!» деб ёзилган.
Дмитрий Медведев кеча доғистонлик ўқитувчининг педагоглар маоши ҳақида берган саволига «Маошингиз қониқтирмаса, бизнес билан шуғулланинг» қабилида жавоб берган эди. Петиция шундан кейин пайдо бўлган ва ҳозиргача 400 та овоз тўпланган.
Аввалроқ Financial Times журнали парламент сайловларидан кейин Россияда ҳукумат ўзгариши ҳақида хабар берганди. Бу маълумотни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков «қовоқхона сиёсатчиларининг гапи» деб атаган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024