Жамият | 14:49 / 12.08.2016
22391
1 дақиқада ўқилади

Онасининг ўлимидан кейин 3 ойлик бола машина ичида бир суткага қолиб кетди

Красноярскда она қизи билан гараж ертўласига тушган ва тахминан углерод оксидидан бўғилиб, жон берган. Бу ҳақида вилоят тергов бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди

Манбага кўра, 12 август куни Ачинск шаҳридаги гаражлар жамиятларидан биридаги гараж ертўласида 39 ёшли аёл ва 10 ёшли қизнинг жасади топилган. 

Гараж ёнига қўйилган автомобилда 3 ойлик бола соғ-омон топилган. 

Содир бўлган воқеа юзасидан тергов идоралари текширув ишларини бошлаб юборишди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 11 август куни аёл икки фарзанди билан гаражга келган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, жабрланганлар тахминан углерод оксидидан бўғилиб ҳалок бўлишган. 

Матбуот хизматининг таъкидлашича, аёлнинг 3 ойлик ўғли машина ичида қолган бўлган, уни эртаси куни қариндоши шу ердан топган. 

Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид