Германия ва Россия турли мулоҳазаларга қарамай, ўзаро мулоқотни давом эттириши лозим.
Бу ҳақда, Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер баёнот берган.
"Биз муносабатларимиздаги инқирозни ортда қолдирганимиз йўқ, - деган у. – Бироқ, Германия ва Россия бир-биридан юз ўгириш ўрнига ўзаро мулоқотни қўллаб-қувватлаши лозим".
Штайнмайер яқин йилларда Россия ва ЕИ муносабатларининг яхшиланишига ишонч билдирмоқда.
















