Жаҳон | 17:57 / 16.08.2016
8711
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Рада Порошенкога Донбасс мақоми бўйича қарор қабул қилишга имкон бермаяпти

Фото: ТАСС

Рада Украина президенти Пётр Порошенкога Донбасс мақомини қабул қилишга йўл қўймаяпти, деган фикрни билдирган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Владимир Путин билан учрашувида. 

"Яқинда Порошенко менга айтишича, Донбасс ва у ердаги иккинчи минтақанинг (Луганск) мақомини қабул қилишга, унинг Рададаги тарафдорлари кўпчиликни ташкил этмаётгани имкон бермаяпти, - деган Назарбоев Россия давлат раҳбари билан суҳбатда. – Ўйлайманки, Порошенко бирон келишув йўлини топа олади".

1-июль куни ТАССнинг хабарига кўра, Украина президенти Қозоғистон давлат раҳбаридан мамлакат жануби-шарқидаги инқирозни бартараф этишда воситачилик қилишни илтимос қилган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид