Жамият | 17:33 / 18.08.2016
18570
1 дақиқада ўқилади
Кун фотоси: Дунёдаги энг катта ҳаво кемаси йўллар устидан учиб ўтмоқда
Бугун Англиядаги Кардингтон аэродромидан 92 метрли учар қурилма - дунёдаги энг катта ҳаво кемаси, Airlander 10 гибрид дирижабли парвозга чиқди. У гелий моддаси ҳисобига 2 ҳафта давомида ҳавода бўлади.
Airlander 10 — дирижабль, вертолёт ва самолёт чатишмаси. У 4900 метр баландликка кўтарилиб, соатига 148 километр тезликда уча олиши ҳамда кўп ёқилғи сарфламаган ҳолда катта юкларни таший олиши мумкин.
Airlander’нинг ичи гелий билан тўлдирилган бўлиб, «пўстлоғи» ўта мустаҳкам материаллардан ясалган.
Ер юзидаги энг улкан ҳаво кемаси осмонга кўтарилди (видео)