Бу йилги Москва автосалонида нима гаплар? (Кун.узнинг махсус репортажи)
Маълумки, ҳар йили дунёнинг турли йирик шаҳарларида автомобилсозлик гигантлари иштирокида ўзига хос кўргазмалар ташкил этилади. Женеве, Детройт, Франкфурт, Париж автошоуларини кўпчилик интиқлик билан кутиши шубҳасиз. Айрим автокомпаниялар ўзларининг янги ишланмаларини маълум бир кўргазмада намойиш этишни олдиндан белгилаб ҳам қўйишади. Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган анъанавий кўргазма ҳам шулар жумласидан. Бироқ...
Бу йил мазкур автосалонда иштирок этишни истаган компаниялар сони беш мартага қисқаргани, кўргазмага ташриф буюрган томошабинлар сонида ҳам акс этган.
Ғарбий Европа ва Япония автомобилсозлик компаниялари Москвада иш бошлаган халқаро автомобиль кўргазмасида иштирок этишни турли важлар билан мақсадга мувофиқ эмас, деб топган. Бу эса, албатта, Lada, Mercedes-Benz, Hyundai ва Хитой брендлари, шу жумладан Ўзбекистоннинг “Ravon” бренди учун ўз маҳсулотларини яхшироқ таништириш борасида улкан имконият бўлди.
Хўш, шундай экан, ким нима келтирди?
Москва-2016 автокўргазмасида ўз тарихида энг йирик экспозицияга эга бўлган «АвтоВАЗ» концерни бу ерга 19 машинасини келтирди. Компания ўзининг янги маҳсулотлари Vesta седани ва Xray кроссоверини бошқариб кўриш имконини тақдим этди. Бунда, Х услубида ишлаб чиқилган ихчам ва қулай XСode кроссвори прототипи кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Vesta Cross седани ва универсали, Xray Cross концепти, Vesta ва Xray моделларининг спорт русумлари ҳам меҳмонлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Германиянинг Mercedes-Benz компанияси ғарб автосаноатининг ягона намояндаси бўлди, дейиш ҳақиқатга мос келади. У, автосалонда ғарб автомобилсозлари учун ажратилган ҳудудни тўлиқ эгаллаб олишни мақсад қилган шекилли, кўргазма залларидан бирини тўлиқ ижарага олиб 33 дона автомобилини (хусусан, 3та Smart ва битта Formula 1 чемпионлик болиди) жойлаштирган. Бу бурчакдаги энг асосий воқеа GLC купе-кроссоверининг тақдимоти бўлди. Mercedes-AMG спорткарлари: S 63 кабриолети ҳамда AMG Sport E 43, GLC 43 спорт машиналарининг янги намуналари, C 43 кабриолети ва SLC 43 родстери томошабинлар қизиқишини уйғотмоқда.
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ўзининг асосий эътиборини Санкт-Петербургда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган янги ихчам кроссовери Creta моделига қаратган.
Швециянинг Volvo компанияси Европадаги Женева автокўргазмасидан бошқасида иштирок этмасликка қарор қилган. Бироқ, шведлар Москвага компаниянинг янги маҳсулоти S90 седанини келтиришга кўмак беришди.
Хитой бу кўргазмада ўзининг 4та автокомпанияси билан иштирок этаяпти.
Dongfeng Motor (PSA Peugeot Citroen компанияси сармоядори) PSA Peugeot Citroen платформаси негизида ишлаб чиқилган А9 седанини келтиришди. Бу седан эса, компаниянинг уқдиришича, «Dongfeng Motor корпорациясининг олий тоифадаги биринчи маҳсулотидир».
Хитойнинг Сhangan компанияси Raeton седани, CS75 ва CS35 кроссоверларини келтирган.
Хитойнинг яна бир автомобилсозлик саноати вакили FAW Россия бозори учун мўлжалланган иккита модели: FAW Besturn X80 ҳамда FAW D60 кроссоверларини намойиш этди.
Geely компанияси (Хитой) Москва автосалонига ташриф буюрганлар эътиборига Geely Emgrand GT седанини ҳавола этди. Бундан ташқари, Geely (NL-3) кроссовери, Geely Emgrand Cross ихчам кроссовери, Geely GL (FE-5) седани, янги авлод Emgrand X7 кроссовери ҳам компания бурчагидан ўрин олган.
Москва автосалонида бўлиб ўтган муҳим тақдимот маросимларидан бири Ўзбекистоннинг «Ўзавто» (Ravon бренди) бурчагида бўлиб ўтди, десак хато қилмаган бўламиз. Бу ерда, ўзбек савдо белгисининг янги маҳсулоти R3’нинг тақдимоти бўлиб ўтди ва R4 таништирилди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024