Россиянинг турли ҳудудларида ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ёки оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг 12 нафар вояга етмаган фарзанди ватанга қайтарилди.
Мазкур инсонпарварлик тадбири Ўзбекистон элчихонаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларининг яқин ҳамкорлигида амалга оширилди.
Болаларнинг 8 нафари Москва вилоятидан, 1 нафари Чувашия Республикасидан, 1 нафари Москва шаҳридан, 1 нафари Новосибирск вилоятидан ва 1 нафари Тула шаҳридан олиб келинди.
2026 йилнинг ўтган 8 ойи давомида Россиянинг турли ҳудудларидан ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ёки оғир ижтимоий аҳволда қолган жами 38 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Ҳозирда яна 22 нафар болани Ўзбекистонга олиб келиш бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.





