Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги омборда чиққан ёнғин оқибатида 17 нафар меҳнат муҳожири ҳалок бўлди
Москва шимоли-шарқидаги Алтуфьевский шоссесидаги омборда чиққан ёнғин туфайли 17 киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига асосланиб, РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Типографик маҳсулотлар омборида рўй берган ёнғин оқибатида 20 киши жабрланди. Улардан 17 нафари ҳалок бўлди, қолган уч нафари шифохонага ётқизилди», — деб маълум қилган манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси МДҲ давлатларидан келган кишилардир. Манбанинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчириш жараёнида 12 киши қутқарилган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси меҳнат муҳожирлари бўлган.
Айрим манбаларнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси ухлаб ётганларида, олов тутинидан бўғилиб ўлганлигини қайд этмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026