Европа Иттифоқи эксперти Игор Василевский Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Бугун президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тўсатдан вафот этгани тўғрисидаги қайғули хабарни эшитиб, ўзбек халқига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдиришни ихтиёр қилдим.
Европа Иттифоқи техникавий кўмак кўрсатиш дастурининг эксперти сифатидаги хизмат сафарим чоғида республика раҳбари билан учрашиш ҳамда унинг сифатларини муносиб баҳолаш имкониятига эга бўлган эдим.
Ҳаммага аёнки, Ўзбекистон буюк инсондан жудо бўлди, мен бу йўқотиш туфайли мамлакатга сабр ва ўзининг ёрқин келажагини қуриш йўлини давом эттиришини тилайман», дея унинг сўзларини келтиради Жаҳон АА.
Хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда. Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.
Қуйидагилар ўз таъзияномаларини йўллаган:
БМТ Бош котиби – Пан Ги Мун
Америка Қўшма Штатлари Президенти – Барак Обама
Россия Федерацияси Президенти – Владимир Путин
Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси – Дмитрий Медведев
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири – Сергей Лавров
Хитой Халқ Республикаси Раиси – Си Цзиньпин
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири – Ли Кэцян
Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири – Ван И
Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси – Нурлан Нигматулин
Туркманистон Президенти – Гурбангули Бердимуҳамедов
Тожикистон Республикаси Президенти – Имомали Раҳмон











