Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон республикаси президенти сайлови 3 ой ичида бўлиб ўтади
Ўзбекистон республикаси президенти сайлови 3 ой мобайнида ўтказилади. Бу ҳақда парламент вакили хабар қилган.
"Парламентнинг бугунги қўшма йиғилишида президент сайловлари аниқ санаси кўриб чиқилмади, бу Марказий Сайлов Комиссияси ваколатига киради. Конституцияга мувофиқ, сайлов 3 ой мобайнида ўтказилади", — дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ мажлисда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги президентлик сайлови 2015 йилнинг мартида ўтказилганди. Ўзбекистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Мамлакатда охирги парламент сайловлари 2014 йилнинг декабридан 2015 йилнинг январигача бўлган муддатда ўтказилганди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026