Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат Олимпиадаси, 6-тур. Эркаклар жамоаси Мўғулистонга ютқазди, қизлар жамоаси Словенияни енгди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлигидаги 42-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 6-турда мўғулистонлик шахматчиларга рақиб бўлишди.
Жаҳоннинг ўн еттинчи чемпиони Рустам Қосимжонов, шунингдек, Жаҳонгир Воҳидов ва Антон Филиппов рақиблари билан дуранг ўйнаб, ҳар бири яримтадан очко ишлади. Марат Жумаев эса имкониятни бой бериб қўйди — 1,5:2,5.
Бунгача 5 тур давомида ўзбекистонлик шахматчилар 3та турда ғалаба қозонган, 2та турда мағлуб бўлганди.
6-турдан кейин Ўзбекистон эркаклар жамоаси 63-ўринга тушиб кетди.
7-тур Никарагуа терма жамоасига қарши ўтказилади.
6-тур беллашувлари ўзбекистонлик қизлар Словения термаси вакилларига қарши ўйнади.
Баҳслар натижасида Ўзбекистон вакиллари рақибларини 2,5га 1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Ирина Геворкян словениялик рақибасидан енгилган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева зафар қучиб, терма жамоага 1 тадан очко тақдим этди. Қолган ярим очко Нафиса Мўминованинг дуранги эвазига қўлга киритилди.
Словения устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон қизлар терма жамоасини 23-ўриндан 16-поғонага олиб чиқди. Ўнталикда бораётган Грузия Ўзбекистон билан бир хилда очко жамғарган бўлиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра олдинроқ ўриндан жой олган.
Бугун — 9 сентябрь куни ўзбекистонлик қизлар ўзлари билан бир хилда очкоси бор бўлган Германияга қарши дона суради. Ортда қолган 6 та турнинг 4 тасида зафар қучган Ўзбекистон термаси, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
манба: olamsport.com
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
18:11 / 22.03.2026
Бокуда XV асрга оид “Бухоро карвонсаройи” реставрациядан сўнг очилди
13:41 / 17.03.2026
Бокуда франциялик шахс жосуслик айби билан 10 йилга ҳукм қилинди
18:47 / 13.11.2025