«46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармон билан қуйидаги шахматчилар, мураббийлар ва ходимлар тақдирланди:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

– Мадаминов Муҳиддин Баҳодиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан
– Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
– Воҳидов Шамсиддин Пўлат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
– Ëқуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
– Қосимжонов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси
– Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
– Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
– Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

«Дўстлик» ордени билан
– Мўминова Нафиса Алишеровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийси
– Саттаров Бобир Мухамади ўғли - Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби
– Талипов Рашид Азатович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт йўналиши бўйича масъул ходими

«Мардлик» ордени билан
– Вахидов Жахонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
– Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси