Испания пойтахти – Мадрид кўчаларига минглаб одамлар анъанавий буқа жанглари, жумладан корридани тақиқлаш талаби билан чиқдилар.
Намойиш иштирокчилари қўлларида "Коррида – шафқатсизлик мактаби", "Коррида – миллий иснод" деган ёзувли плакатлар бўлган.
Июнда Кастилия ва Леон ҳукуматлари буқаларни фестивалларда ўлдиришни тақиқлаб қўйганди. Бироқ шунга қарамай Испанияда ҳар йили 2 мингга яқин шундай жанглар уюштирилади.
Жамоатчилик фикрини билиш шуни кўрсатмоқдаки, корриданинг жамият томонидан қўллаб-қувватланиши аввалгидан камайган, бироқ Памплона Сан-Ферминдаги тадбирлар аввалгидек кўплаб томошабинларни йиғмоқда.

















