09:25 / 15.09.2016
65251

БАА ИИВ раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари бош вазир ўринбосари, ИИВ раҳбари Сайф бин Заид 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятов қарши олди. Бу ерда у Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ан-Наҳаян дунёнинг энг бадавлат кишилари қаторига киради, унинг бойлиги Forbes журнали маълумотига кўра, 15 миллиард долларга баҳоланган.

Бундан ташқари Ан-Наҳаян Abu Dhabi Investment Authority инвестиция фондини ҳам бошқаради.

Top