Хьюстонда уйни ўмарган болалар ўғирланган буюмлар рўйхатини қолдиришди
Хьюстоннинг (Техас штати, АҚШ) жануби-ғарбида ўғрилар уйни ўмариб, ўғирланган буюмлар рўйхати ва жиноят сабабларини изоҳловчи хат қолдиришган. Бу ҳақида KHOU портали хабар берди.
Уй соҳиби Жозеф Альварадонинг сўзларига кўра, у Бексли Драйвдаги уйига қайтгач, бир неча буюмлар йўқолганини кўрган, уларнинг орасида PlayStation 4 ўйин консоли, бир жуфт контроллер ва қизининг ноутбуки бўлган.
Жабрланувчи тушуниш қийин бўлган, болалар ҳуснихатида ёзилган 2 хатни кўрган. Улардан бирида жиноятчилар ўғирликнинг сабабига изоҳ беришган. "Мен сизнинг нарсаларингизни ўғирладим, чунки акам менга шундай қилишимни айтди", - деб ёзилган биринчи хатда.
Иккинчи хатда эса Альварадонинг уйидан ўғирланган буюмлар рўйхати ёзилган бўлган. "Бундай бемаъни гапларни ўқиш оғир. Кимдир уйинга бостириб кириб, тартибсизлик қилиб, буюмларни ўғирласа-да, буни яхши танлов, деб ўйлашини англаш қийин", - деди жабрланувчи.
Уй эгаси ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаши ҳамда ҳаётда нотўғри йўлни танлаган болалар билан ишлашини айтди. "Охир-оқибат менда ҳам шундай вазият юзага келди", - дейди у.
Жабрланувчи полицияга даъво аризаси ёзди ва турар жойининг хавфсизлигини кучайтиришга киришди.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024
6 ойда 550 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланди — Энергоинспекция
09:32 / 04.07.2024