
Бухоро ва Сирдарё вилоятлари ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.
Подполковник Хўжаев Нуриддин Шахобиддинович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ижтимоий ва молиявий-таъминот хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, подполковник Муҳаммаджонов Музаффар Муҳаммадсолиҳович Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - ижтимоий ва молиявий-таъминот хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.








