Фан-техника | 18:14 / 19.09.2016
10675
1 дақиқада ўқилади

iPhone 7 гидравлик пресс остида синаб кўрилди

Блогерлар iPhone 7 иштирокида экстремал краш-тест ўтказишди. Apple корпорациясининг янги гаджетини йўқ қилиш кўрсатилган видео YouTube'да тарқалган. 

Смартфон гидравлик пресс остига қўйилиб, синаб кўрилди. Баъзи блогерлар ҳамкасбларининг краш-тестларидан қониқиш ҳосил қилмай, iPhone 7 қурилмасини оловбардошлигини ҳам текшириб кўришди. 

Изоҳларга кўра, аксарият томошабинлар видеоқаторларни ижобий қабул қилишган. Баъзилар эса Apple'нинг янги смартфонларини йўқ қилиш компаниянинг рақиблари томонидан уюштирилганлигини таъкидлашган. "Бу краш-тест Samsung томонидан молиялаштириганлиги аниқ", - деб ёзди юзерлардан бири. 

Мавзуга оид