Спорт | 11:49 / 20.09.2016
9660
2 дақиқада ўқилади

Гвардиола: Мавсумда 4та соврин юта оламизми? Жин урсин!

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Ҳосеп Гвардиола «Борнмут»га қарши ўйиндан кейин «шаҳарликлар» жорий мавсумда ютиш мумкин бўлган барча совринларни – АПЛ, Англия Кубоги, Англия Лигаси Кубоги ва Чемпионлар лигаси кубогини ютиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб беришига тўғри келди.

«Жин урсин! «Манчестер Сити» шу вақтгача атиги бир марта Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққан. Агар одамлар мени бу турнирни юта олиши мумкин деб ўйлаётган бўлса, бу улар мени яхши мураббий деб ўйлашаётганидандир… Лекин мен яхши мураббийлигингни исботлаш учун барча совринларни ютишинг шарт бўлади деб ўйламайман.

Менинг бахтиёр бўлишим ютган совринларимга боғлиқ бўлмайди. Ҳозир менинг мақсадим – бугунни бахтиёр ҳолда ўтказиш. Бугун озроқ вино ичаман ва эртага навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлайман. Албатта, Лига Кубогидаги ўйинни [«Суонси»га қарши - таҳр.] ютишга ҳаракат қиламиз, кейинги ўйинлар ҳақида кейин ўйлаймиз.

Бугун эса сизлардан сўрамоқчиман: бугунги ўйинимиз яхши бўлдими? Сизларга ёқдими? Ёққан бўлса, бу ажойиб.

Барча совринларни юта олиш-олмаслигимизни эса кўраверамиз», – деган Гвардиола.

Мавзуга оид