АҚШ ҳарбий самолёти Окинава яқинида қулаб тушди
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт Япониянинг Окинава префектураси ҳудудидаги сувларга, қирғоқдан 130 км масофада қулаб тушди. Бу ҳақда The Daily Express хабар тарқатган.
Нашр маълумотига кўра, бир ўринли штурмовик - AV8B Harrier II ҳалокатга учраган. Бу самолёт Кадэндаги базадан кўтарилиб Окинавага учиш вақтида қулаган. Самолёт учувчиси катапульта қилинган, соҳил бўйи хизмати уни сувдан чиқариб олган.
Самолёт ҳалокати сабаби ҳозирча аниқланмаган.
Окинава оролида Япониядаги америкалик ҳарбийларнинг асосий базаси жойлашган. Бу АҚШнинг ўз чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий базасидир. Умумий ҳисобда оролда 25 минг нафар америкалик ҳарбий жойлаштирилган. Оролнинг 18 фоизлик ҳудуди америкаликларнинг объектлари учун берилган. Маҳаллий аҳоли доимий равишда АҚШнинг Окинавадан чиқиб кетишини талаб қилиб, намойишлар уюштириб келади.
Мавзуга оид
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
16:36 / 27.08.2024
«Оқилона қарор қабул қилинг» – толиблар Ўзбекистондан самолётларни қайтаришни сўради
10:30 / 18.03.2023
Советлар яширган фожиалар: Ҳарбий самолёт қулаган боғча қандай изсиз ғойиб бўлганди?
09:56 / 23.11.2022