Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бавария" "Герта"дан устун келди, "Вердер" қаторасига тўртинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди ва қолган ўйинлар
Германия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган 5та баҳс поёнига етди. Амалдаги чемпион "Бавария" бу турда ўз майдонида "Герта"га қарши ўйнади. Бу ўйинга қадар ҳар иккала жамоа ҳисобида 3-турдан кейин 9тадан очко мавжуд эди. Мюнхенда кечган ўйинда "Бавария" рақибидан устунлигини намойиш қилди ҳамда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Карло Анчелотти шогирдлари 4-турдан кейин юз фоизлик кўрсаткич билан пешқадамликни мустаҳкамлади.
Мавсумни жуда ёмон бошлаган "Вердер" эса уйда "Майнц"га қарши баҳс юритди. Ушбу ўйинда ҳам "Вердер" 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бременликлар қаторигасига тўртинчи турда ҳам мағлубият аламини тортиб кўрди ва турнир жадвалининг охирги ўринини банд этган.
Турнинг қолган ўйинлари билан танишинг:
Германия - Бундеслига. 4-й тур
"Бавария" (Мюнхен) – "Герта" (Берлин) – 3:0
Голлар: Рибери, 16 (1:0); Алькантара, 68 (2:0); Роббен, 72 (3:0).
Огоҳлантиришлар: Видаль, 80
"Байер" (Леверкузен) – "Аугсбург" (Аугсбург) – 0:0
Амалга оширилмаган пенальти: Арангис, 72
Огоҳлантиришлар: Верхаг, 46; Гаувелеу, 71.
"Шальке-04" (Гельзенкирхен) – "Кёльн" (Кёльн) – 1:3
Голлар: Хунтелар, 36 (1:0); Осако, 38 (1:1); Модест, 77 (1:2); Цоллер, 83 (1:3).
Огоҳлантиришлар: Гайс, 68; Бенталеб, 84 – Йойич, 33.
"РБ Лейпциг" (Лейпциг) – "Боруссия М" (Мёнхенгладбах) – 1:1
Голлар: Вернер, 6 (1:0); Жонсон, 84 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Гулачи, 73 – Вестергор, 45; Штиндль, 89.
"Вердер" (Бремен) – "Майнц" (Майнц) – 1:2
Голлар: Хайрович, 12 (1:0); Малли, 87 (1:1); де Бласис, 90+2 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Манне, 24; Гриллич, 88 – Фрай, 71; де Бласис, 90+3.
Мавзуга оид
07:03 / 07.05.2026
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026