Хакерлар Yahoo!’нинг 500 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни ўғрилашгани маълум қилинди
Хакерлар Yahoo!’ интернет қидирув тизимининг 500 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни ўғрилашгани маълум қилинди. Бу ҳақда компания берган баёнотда айтилмоқда.
"Yahoo! Inc. томонидан яқинда ўтказилган текширув фойдаланувчилар аккаунтларидаги баъзи маълумотлар 2014 йил охирида компания тармоғидан компания давлат томонидан қўллаб-қувватланувчи деб ҳисоблайдиган кучлар томонидан ўғриланган", дейилган хабарда.
Ўғриланган маълумотлар фойдаланувчилар исмлари, электрон почталари манзиллари, телефон рақамлари, туғилган сана, шифрланган пароллар ва баъзи ҳолларда шифрланган ва шифрланмаган махфий саволлар ва уларга жавобларни ўз ичига олиши мумкин. Шу билан бирга ўғриланган маълумотлар орасига ҳимояланмаган пароллар, тўлов карталари ёки банк ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотлар тушмаган.
Компания ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот муассасалари билан ишламоқда. Компания шунингдек ҳужумга учраган бўлиши мумкин бўлган фойдаланувчиларни бундан огоҳлантирмоқда ва уларга аккаунтлари ҳимоясини кучайтиришни тавсия қилмоқда.
Жумладан, компания фойдаланувчиларга агар 2014 йилдан бери ўзгартирилмаган бўлса, махфий саволлар ва уларга жавобларни, паролларни ўзгартиришни тавсия қилди. Шунингдек, ўғриланган маълумотларга ўхшаш маълумотлар ишлатилган бошқа сайтлардаги аккаунтлар билан ҳам шундай йўл тутиш маслаҳати берилди. Бундан ташқари, фойдаланувчиларга шубҳали манзиллардан хатларни кўчирмаслик тавсия қилинди.
Мавзуга оид
20:21 / 27.11.2020
Шимолий кореялик ҳакерлар AstraZeneca ходимларига ҳужум уюштирди
07:30 / 28.10.2020
Трампнинг сайловолди кампанияси сайти хакерлик ҳужумига учради
17:35 / 26.10.2020
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси сайтига хакерлар ҳужум қилди
22:27 / 15.05.2020