Ўзбекистон | 19:59 / 23.09.2016
21599
4 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 23 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 23 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.      

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон делегацияси раҳбари билан учрашди


Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.  

>>>  Батафсил.

Пахтакорлар учун шаҳарча


Ўзбекистонда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган шу кунларда Қашқадарёнинг Миришкор туманида «Меҳнат роҳат» палаткали шаҳарчаси барпо этилди.

>>>  Батафсил.

«Ўзбекэнерго» раҳбари лавозимидан озод этилди


«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Искандар Басидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

>>>  Батафсил.

Очкўз илон ўлими


Ҳиндистоннинг Гужарот штати аҳолиси катта бўғма илоннинг "бошига етган" ўлжасини ютишининг гувоҳи бўлдилар.

>>> Батафсил.

Сурия Ҳалабга юриш бошлади


Сурия армияси Ҳалабнинг жангарилар томондан эгалланган ҳудудларига тез орада янги ҳужумларни бошлашини эълон қилди.

>>>  Батафсил.

Москвада фожиали ёнғин


Россия пойтахти шарқидаги Гольяново туманида жойлашган омборхонада чиққан ёнғинни ўчириш ишларига жалб этилган ўт ўчирувчиларнинг 8 нафари олов ичида изсиз йўқолди.

>>> Батафсил.

Дунёнинг энг кучли беш армияси


Американинг National Interest журнали дунёнинг денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги энг кучли армиялари рейтингини тузиб чиқди.

>>> Батафсил.

Ортиқча вазн билан курашишнинг самарали усули


19 сентябрь куни юрагида муаммо борлиги аниқланган ва 1 ҳафта муддатга таътилга чиқиб, Туркияда қолган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев даволаниш курсларини Москвада ўтайди.

>>>  Батафсил.


КХДРнинг пўписаси


КХДР Сеул ва Американинг Тинч океанидаги ҳарбий базасига нисбатан ядро қуролини қўллаши мумкин.

>>>  Батафсил.


Россия ва АҚШнинг Сурия бўйича келишуви асосий бандлари ошкор этилди


Associated Press агентлиги АҚШ ва Россиянинг Сурия бўйича келишувлари тўпламига кирувчи ҳужжатни эълон қилди. Қуйида унинг асосий жиҳатларини ҳавола қиламиз.

>>> Батафсил.


Норвегиянинг “сеҳрли” фонди

 


20 йил аввал Норвегия нефть қазиб чиқаришдан тушган даромадларини махсус захира фондига йиға бошлади. Бу пул 2016 йилнинг сентябрига келиб, 882 миллиард долларга етди ва мамлакат ЯИМни икки баробар ошиб кетди.

>>> Батафсил.

Smart компаниясидан янги электромобиллар


Smart компанияси барча моделларининг электрли намуналарини намойиш этди. Уларнинг илк расмий тақдимоти сентябрь ойи охирида Париж автосалонида бўлиб ўтади.

>>>   Батафсил.


Футзал: 1/4 финал жуфтликлари


Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида чорак финалнинг барча иштирокчилари номлари маълум бўлди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид