Иқтисодиёт | 12:39 / 23.09.2016
5881
1 дақиқада ўқилади

Sony Pictures ва Хитойнинг Dalian Wanda компаниялари ҳамкорлик ҳақида битим имзолашди

Sony Pictures Entertainment ва Хитойнинг Dalian Wanda Group компаниялари стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашди. Бу ҳақида Financial Times маълум қилди

Манбага кўра, шартномада ҳамкорликдаги инвестицияга доир, шунингдек  Sony Pictures фильмларини дунёдаги энг йирик  Wanda кинотеатрлари тармоқлари орқали тарғиб қилиш ҳақидаги бўлимлар бор.

Битим "стратегик иттифоқ" ҳисобланиб, у баъзи ҳолларда молиялаштириш улушини  ўз ичига олади. 

Sony Pictures битим имзолангунга қадар ўз фильмларини Хитойга China Film Co ва Huaxia Film Distribution давлат компаниялари орқали ўтказар эди. Мамлакатдаги хорижий фильмлар учун квоталарни айнан улар назорат қилишади. 

Июль ойи ўрталарида Американинг AMC Entertainment кинотеатрлари тармоғи Terra Firma инвестфондидан 1,2 миллиард долларга Odeon & UCI Европа тармоғини қўлга киритиш ҳақида шартнома имзолаганлиги хабар қилинган. 

Мавзуга оид