Малайзия авиалиниясига қарашли MH17 рейси авиаҳалокатида ким айбдор - Россия ё Украина?
Малайзия авиалиниясининг MH17 рейсини амалга ошираётган самолёт Россиядан етказилган ракета томонидан уриб туширилиши натижасида 298 нафар киши ҳалок бўлган. Бу ҳақида Nos радиостанцияси хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ракета Россия ҳудудидан Украинанинг Снежное қишлоғи ҳудудига етказилган: ўша пайт у посбонлар назорати остида бўлган. Шундан сўнг "Бук" мажмуи (ракета) ортга қайтарилган.
Халқаро терговчилар гуруҳи (JIT) раҳбари ҳалок бўлганларнинг қариндошлари билан бўлган учрашувда шу ҳақида эълон қилди. Бугун Москва вақти билан 14:00да 200 нафар журналист иштирокида матбуот конференцияси бошланган. Унда тергов ҳақида батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.
JIT дунёнинг беш мамлакати терговчиларидан ташкил топган, уларнинг вазифаси - MH17 рейсининг ҳалокатга учрашида айбдорни аниқлаш. Бироқ манбага кўра, 28 сентябрда оммага ҳавола қилинадиган ҳисобот фақатгина ракета ва унинг учирилиш жойи ҳақида бўлиши таъкидланган.
Бунга қадар "Бук" мажмуини ишлаб чиқарувчи "Алмаз-Антей" корпорацияси ўз матбуот анжуманини ўтказган. Унга кўра, ракета Украина ҳарбийлари назоратидаги ҳудуд - Зарощенское пунктидан учирилган.
MH17 рейси авиаҳалокати 2014 йилнинг 17 июлида содир бўлган. Амстердамдан Куала-Лумпурга парвоз қилаётган Малайзия авиалиниясига тегишли бўлган самолётнинг қулаши натижасида 298 нафар киши ҳалок бўлган. Самолёт қолдиқлари ва йўловчиларнинг жасади Донецк вилоятидаги Торез остидан топилган.
Мавзуга оид
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
22:43 / 21.10.2024