18:38 / 30.09.2016
9392

Агент: Хитой клублари Ибраҳимовичга мисли кўрилмаган ойлик таклиф қилган эди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг агенти Мино Райола сўзларига кўра, ёзда унинг мижозига Хитой клублари жуда катта маош таклиф қилишган.

“Ибраҳимович – энг яхши футболчи. Златан хитойликлардан 100 миллион евро олиши мумкин эди, бироқ у мўмай даромад келтирувчи таклифни рад этди. Златан пулга ўч эмас, унга фақат ғалабалар керак. Мен доимо буюк футболчилар билан ишлаб келганман, бу борада омадим бор экан. Ибраҳимович ҳам улардан бири ҳисобланади”, - дейди Райола Il Giornale нашрига берган интервьюсида.

Top