АҚШда 11 сентябрь воқеалари юзасидан Саудия Арабистонига қарши илк ариза топширилди
АҚШлик аёл Саудия Арабистони подшоҳлигига қарши аризаси билан Америка судига мурожаат қилган. Бу ҳодиса, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига шундай ариза топширишга рухсат берувчи қонун қабул қилинганидан икки кун ўтгач, юз берган. Бундан аввалроқ, Америка Сенати президент Обаманинг мазкур қонунга қўйган ветосини бекор қилишга муваффақ бўлган эди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, ўша вақтда ҳомиладор аёл Стефани Росс Десимоннинг турмуш ўртоғи Патрик Данн террорчилар самолётининг Пентагон биносига урилиши оқибатида ҳалок бўлган.
Шундай қилиб, Десимон ўзи ва қизининг номидан ариза топшириб, Ар-Риёдни «Ал-Қоида» ва унинг марҳум етакчиси Усома бин Лодинни қўллаб-қувватлашда айблаган.
Хабарда айтилишича, у турмуш ўртоғининг ўлдирилгани ва асаббузарлик касалига йўлиққани учун товон пули талаб қилмоқда.
Аввалроқ, Саудия Арабистони ҳукумати Қўшма Штатларнинг 2001 йил 11 сентябрь воқеалари қурбонлари оилаларига подшоҳликка нисбатан ариза топширишга имкон берувчи қонунини танқид қилган эди.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31