Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлислари кетаётган поезд сигирлар подасини уриб юборди
Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлислари кетаётган йўловчи поезди 2 октябрда Питерборо шаҳри яқинида сигирлар подасини уриб юборди. Оқибатда 11 та сигир нобуд бўлди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.
Нашр маълумотларига кўра, поезд йўловчиларидан ҳеч ким жабрланмаган. Таъкидланишича, воқеадан кейин пода эгалари яна 15 та сигирни топиша олмаяпти.

Канонирлар мухлислари Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Бёрнли"га қарши учрашувга кетишаётган бўлган. Учрашув 0:1 ҳисобида "Арсенал" фойдасига ҳал бўлди.
Лондон клубининг мухлисларидан бири твиттерда 15 йил ичида биринчи марта севимли клуби ўйинини поезднинг сигирлар билан тўқнашиши оқибатида ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзган. Бироқ натижада мухлис футбол учрашувига улгурган.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:18 / 01.06.2026
«Кейинги йил ЕЧЛ учун қайтамиз». «Арсенал» Лондонда чемпионлик паради ўтказди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026