Англия Суперкубоги
«Арсенал» – «Манчестер Сити» 3:0
Голлар: Калафиори, 1 (1:0). Ҳаверц, 28 (2:0). Эдегор, 48 (3:0)
«Арсенал»: Райя, Москера, Габриэл Магаляйнс, Калафиори (Инкапие, 60), Уайт, Гимарайш (Райс, 46), Люис-Скелли (Субименди, 75), Эдегор (Эзе, 84), Золис, Мадуэке (Сака, 60), Ҳаверц (Йокереш, 75)
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол, О`Райли (Гейи, 54), Ҳусанов, Андерсон (Люис, 60), Ковачич (Гонсалес, 79), Фоден (Шерки, 60), Доку (Грилиш, 46), Семенё, Ҳоланд (Мармуш, 53)
Огоҳлантиришлар: Калафиори, 38. Эдегор, 84 – Фоден, 24. Гвардиол, 53

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Суперкубоги финалида «Манчестер Сити» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 18-марта ушбу совринни қўлга киритди.

Баҳс Кардифф шаҳридаги «Принсипалити» («Миллениум») стадионида бўлиб ўтди. Калафиори учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очган бўлса, Хаверц (28) ва Эдегорнинг (48) голлари лондонликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

«Арсенал» Англия Суперкубоги финалларида ғалаба қозониш бўйича «Манчестер Юнайтед»дан (21 ғалаба) кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Жамоа устози Микел Артета эса «Арсенал» билан ўзининг бешинчи совринига эга бўлди. Эндиликда Артета ҳисобида Англия Суперкубогидаги учта ғалаба, 2025/2026 йилги мавсумда Англия чемпионлиги ва 2020 йилдаги Англия Кубоги бор.