Самолёт юкхонада унутиб қолдирилган юкчи сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Португалиядан Анголага учиб кетаётган самолёт юкчининг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабардан кейин Лиссабонда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда 2 октябрда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Лиссабон аэропортининг расмий вакили Руи Оливейра журналистларга Angola Airlines авиакомпанияси самолёти 1 октябрда маҳаллий вақт билан соат 10:00 да учиб кетганини маълум қилган. Самолёт Портодан Луандуга учиб кетаётган бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан тахминан бир соатдан кейин Портода юкчилардан бири йўқолиб қолгани аниқлангач фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Самолёт қўнгач, эркак юк бўлимида совқотган ҳолатда тирик топилган. Маълум қилинишича, юкчи шифохонага олиб кетилган. Айни вақтда унинг ҳолати барқарор дея баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
20:39 / 12.10.2024
Португалия парламенти сиёсий бошпана олувчилар учун гуманитар виза беришни маъқуллади
15:30 / 12.10.2024
Португалияда Gotbit криптокомпаниясининг россиялик раҳбари ушланди
23:46 / 18.09.2024
Португалияда ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
23:33 / 16.09.2024