Назарбоев Россия билан товар айирбошлашга янгича тус беришга чақирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш янгича тус олиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида "Вести.Ru" хабар берди.
У инқирозга қадар бўлган даврда икки томонлама савдо ҳажми 20 миллиард доллардан ошгани, ҳозир эса у 30 фоизга тушганини қайд этди.
"Бундай шароитларда товар айирбошлашга янгича тус бериш лозим, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд", - деди Назарбоев Россия-Қозоғистон бизнес-форумида.
Сентябрь ойи бошида Россия Қозоғистондан келадиган гўштга қўйилган чекловни бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.

















