Жаҳон | 00:07 / 06.10.2016
10532
1 дақиқада ўқилади

ФҚБ "янги Эдвард Сноуденни" ҳибсга олди

Фото: © AP

АҚШ Федерал қидирувлар бюроси АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига ишлаган хусусий компания ходимини ҳибсга олди. У махфий маълумотларни ўғрилашда айбланмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, ҳибсга олинувчи МХБ учун махфий кибероперацияларни тузиш ва  амалга ошириш билан шуғулланувчи Booz Allen Hamilton компанияси билан ҳамкорлик қилган. Гумонланувчи Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея компьютер тизимларига киришга мўлжалланган зарарли дастурнинг кодини ўғирлаганликда гумон қилинмоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ махсус хизматларининг оммавий кузатув олиб бориши ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этган Эдвард Сноуден ҳам Booz Allen Hamilton билан бирга ишлаган.

 

Мавзуга оид