АҚШда "Макдоналдс" ресторанида одамларни гаровга олган жиноятчилар қўлга олинди
АҚШнинг Лейкленд полицияси "Макдоналдс" ресторанида одамларни гаровда ушлаб турган уч нафар автомобиль ўғрисини қўлга олди. Аввалроқ улар маҳаллий "Макдоналдс" ресторанига ташриф буюрганлар ва унинг ходимларини гаровда ушлаб турганлари маълум қилинганди. Бу ҳақда Fox 13 News хабар берганди.
Бироқ кейинроқ АҚШ ОАВ воқеанинг иккинчи версиясини берди: жиноятчилар эҳтимол ҳеч кимни гаровга олмай, шунчаки ресторанда полициядан яширинмоқчи бўлганлар.
Аслида нима юз берганини ҳали аниқлаштиришга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, воқеа автомобиль ўғирланиши ва ўғирланган автомобилни полиция тақиб қилишидан бошланган. Fox 13 News телеканалининг хабар беришича, қуролланган жиноятчилар тақиб вақтида ўғирлагган автомобилни "Макдоналдс" олдида қолдириб, қурол билан ресторан ичига яшириниб олганлар.
Ресторандаги аксарият одамлар қуролланган одамларни кўргач, уни тезда тарк этишга улгуришган. Бироқ бир қисм одамлар, жумладан ресторан ходимлари бино ичида қолиб кетишган.