Жамият | 10:57 / 09.10.2016
76795
1 дақиқада ўқилади

Лола Каримова Тиллаева отаси қабрини зиёрат қилиши чоғида рўй берган ҳолат ҳақида ёзди

Фото: Instagram/ @lola_tillyaeva

Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев 8 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Лола Каримова Тиллаева Instagram’даги саҳифасида ёзган.

У зиёрат давомида юз берган ҳолат ҳақида ҳикоя қилган.

«Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир. Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг у дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик. Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар», — дея изоҳ қолдирган Лола Каримова Тиллаева.

Мавзуга оид