Жаҳон | 00:18 / 09.10.2016
9454
2 дақиқада ўқилади

Трамп президентлик сайловларидан номзодини ҳеч қачон олмаслигини айтди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўз номзодини сайловлардан олмаслигини айтди. Трамп бу ҳақда Washington Post нашрига берган интервьюда айтиб ўтди. 

"Мен ҳеч қачон номзодимни олмайман. Мен ҳаётда курашдан воз кечмайман. Мен пойгани тарк этмаяпман. Мен улкан қўллаб-қувватловга эгаман", деб айтган Трамп интервьюда.  

Аввалроқ АҚШ Республикачилар партиясидан уч сенатор Трампнинг аёллар ҳақида айтган қўпол сўзлари сабабли чиққан можаро ортида уни президентлик пойгасини тарк этишга чақиришган. Трампни шунингдек конгресс қуйи палатаси спикери Пол Райан ва собиқ рақиблари Жеб Буш ва Тед Круз танқид қилган.

Washington Post нашри 7 октябрда Трампнинг иштирокидаги 2005 йилдаги видеони чоп этган. Трамп унда аёлларга тегажоқлик қилиши билан мақтанган. Трамп ушбу ҳолат юзасидан омма олдида узр сўраб, "яхшироқ бўлишга" ваъда берди.  

Трамп видео атрофидаги можаро сайловолди кампанияси диққат марказига тушганини тан олди. Унинг айтишича, у аввал ҳам ён атрофдагилар билан юз келган зиддиятларни енга олган.

"Мен ҳаётда кўп нарсага тўқнаш келишимга тўғри келган. Бу ҳаёт. Ва у ҳар доим қизиқ", деб қўшимча қилди Трамп. Трампнинг айтишича, у президентлик курсиси учун курашни давом эттириш илтимоси билан кўплаб қўнғироқлар ва минглаб мактублар олмоқда.

 

Мавзуга оид