Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама бутун дунё тақдири сайловчиларга боғлиқ эканлигини таъкидлади
АҚШ давлат раҳбари Барак Обама мамлакатнинг тақдири 8 ноябрь куни фуқароларнинг амалга оширадиган танловига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Бу ҳақида "Интерфакс" хабар берди.
"Республика тақдири сизнинг қўлингизда", - деди Обама. Президент "бутун дунё" тақдири Шимолий Каролина аҳолисининг "тўғри танлови"га боғлиқ эканлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу ерда гап нафақат Америка демократияси, балки адолат, қонун устуворлиги, тартиб ва тараққиёт ҳақида бормоқда.
Барак Обама ва АҚШ вице-президенти Жо Байден сайлов олди пойгаларида иштирок этиб, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги чиқишларида Ҳиллари Клинтонни фаол қўллаб-қувватлашмоқда.
Обаманинг бундай позициясига нисбатан АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп ўз муносабатини билдирган: "Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашнинг ўрнига ўз ишлари билан шуғулланса, яхши бўларди".
Сўнгги сўровнома натижаларига кўра, Трамп бир қатор штатларда Клинтонни ортда қолдирмоқда. Собиқ биринчи хонимнинг рейтинги хизмат мақсадларида электрон почтадан фойдаланганлиги билан боғлиқ можаролар фонида пасайиб кетди. ФҚБ мазкур иш юзасидан терговни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026