Жаҳон | 09:29 / 11.10.2016
14840
1 дақиқада ўқилади

Олимлар: Нью-Йоркка жиддий тошқинлар хавф солиши мумкин

Нью-Йорк 2100 йилдан кейин тошқин остида қолиши мумкин, деб башорат қилмоқдалар америкалик олимлар. Уларнинг бу башоратлари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. Олимлар метеорологик кузатувлар ҳамда геологик материаллар ва глобал исиш таъсирини ҳисобга олувчи иқлим моделларини таҳлил қилишди.

Олимларнинг энг пессимистик прогнозларига кўра, кейинги асрда Нью-Йоркда тошқинлар ҳозиргидан 17 марта кўпроқ юз беради. Мутахассисларнинг фикрича, сув сатҳи 2,7 метргача кўтарилади. Олимларнинг таъкидлашича, тошқинларга Сэнди бўрони каби тропик циклонлар олиб келади. Бу бўрон 2012 йилда 150 кишининг умрига зомин бўлганди.

Мавзуга оид