Лойиҳа сўнгги йиллардаги энг кутилган осмонўпар бинолардан бири ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқилиши бир неча бор ўзгарган: дастлаб концепцияни Британиянинг Foster + Partners архитектура бюроси тайёрлаган, кейин лойиҳа Bjarke Ingels Group (BIG) компаниясига топширилган. Кейинчалик эса Foster + Partners яна лойиҳага қайтиб, бинога якуний кўриниш берди.
Зинапоясимон дизайн ва яшил ҳудудлар
Янги осмонўпар бино Ню-Йоркдаги одатий шиша офис минораларидан ўзининг зинапоясимон архитектураси билан ажралиб туради.
Лойиҳада кенг террасалар, кўплаб яшил майдонлар ва дарахтлар билан безатилган очиқ ҳудудлар назарда тутилган. Бинонинг турли қаватларида жойлаштириладиган кўкаламзорлар унинг этак қисмидаги ландшафт билан уйғунлашиб, ягона яшил муҳит ҳосил қилади.
10 минг ходим учун офис
2 World Trade Center ичида қарийб 186 минг квадрат метр офис майдони ташкил этилади.
55 қаватли бинода American Express компаниясининг янги глобал бош қароргоҳи жойлашади. Бу ерда тахминан 10 минг нафар ходим фаолият юритиши мумкин.
Қурилишнинг фаол босқичи бошланди
Расмий қурилиш маросими фақат шу ойда ўтказилган бўлса-да, тайёргарлик ишлари анча аввал бошланган.
2008 йилда майдонни тайёрлаш ишларига киришилган, 2013 йилга келиб эса бинога мўлжалланган мустаҳкам пойдевор тўлиқ қуриб битказилган.
Энди лойиҳа тўлиқ қурилиш босқичига ўтди.
Жаҳон савдо маркази мажмуасининг якуний қисми
Лойиҳани Silverstein Properties компанияси амалга оширмоқда.
2 World Trade Center Жаҳон савдо марказини қайта тиклаш дастури доирасида қурилаётган сўнгги тижорат осмонўпар биноси бўлади.
У аллақачон фойдаланишга топширилган One World Trade Center — АҚШдаги энг баланд осмонўпар бино, 3 World Trade Center офис минораси ҳамда янгиланган мажмуа ҳудудидаги ягона турар жой биноси ҳисобланган 5 World Trade Center'ни тўлдиради.
Мутахассислар фикрича, 2 World Trade Center нафақат Ню-Йоркнинг замонавий меъморий қиёфасини бойитади, балки Жаҳон савдо марказини қайта тиклашнинг рамзий якунига ҳам айланади.
Ню-Йоркда янги осмонўпар бино қурилиши бошланди
08:5912 1582 мин
АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида Жаҳон савдо маркази (World Trade Center) мажмуасининг сўнгги осмонўпар биноси — 2 World Trade Center қурилиши расман бошланди. Баландлиги 373,7 метр бўладиган иншоот янгиланган мажмуанинг якуний архитектуравий элементига айланади ва 2031 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.











