Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина президентлари учрашадиган кун ва жой маълум қилинди
19 октябрда Берлинда кечки овқат атрофида "Норманд тўртлиги" учрашадиган бўлди. Бу ҳақда Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди. Бу ҳақда бир қатор Россия ОАВ хабар бермоқда.
"Режа бўйича етакчилар тор доирада, минимал сондаги ҳамроҳлар билан Берлинда 19 октябрда учрашадилар", деб айтди Ушаков.
Ушаков тадбир Украина президенти Пётр Порошенконинг иштирокини кўзда тутишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу Россия ва Украина президентларининг Қримдаги қўпорувчилик ҳаракатларидан кейинги биринчи учрашуви бўлади.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қримда бир қатор ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлганди. У ерда теракт тайёрламоқчи бўлган бир неча киши қўлга олинган. Улар тан олувчи кўрсатмалар беришган. Тахминларча, қўпорувчилар яриморолдаги сайёҳлик соҳасига путур етказмоқчи, сайловлар олдидан саросима кўтармоқчи ва вазиятни беқарорлаштирмоқчи бўлганлар. Қўлга олинган украиналик Евгений Панов қўпорувчилик Украина мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармасида режалаштирилганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026