Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда банк бўлими раҳбар ўринбосари 1,9 миллион доллар ўғирлагани аниқланди
Mitsui Sumitomo банк бўлими раҳбар ўринбосари 12 октябрь, чоршанба куни валюта омонатлари тизимини манипуляциялаштириб, 190 миллион иен (тахминан 1,9 миллион доллар) ўғирлаганани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақида NHK телекомпанияси маълум қилди.
Тергов банкнинг юқори мансабли хизматчиси ўтган йилнинг ноябридан шу йилнинг июнига қадар 190 миллион иенни ўзлаштирганини аниқлаган. Қўлга олинган амалдор ўз айбини тан олган, лекин тергов маълумотларига кўра, Япониянинг энг йирик банкларидан бири 2007 йилдан буён шу тариқа 1,1 миллиард иенидан (тахминан 11 миллион доллар) айрилган. Мазкур жиноят юзасидан тергов иши давом этмоқда.
Манбага кўра, банк хизматчиси бу пулларни "фарзандларининг таълим олиши ва севимли аёлининг эҳтиёжлари"га сарфлаганини айтган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
15:50 / 11.06.2026