Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси ташаббуси билан Марадона, Рональдино ва Тотти иштирокида хайрия учрашуви бўлиб ўтди
Рим шаҳрида «Тинчлик ўйини» номи остида Рим Папаси Франциск ташаббуси билан иккинчи марта хайрия учрашуви ташкил этилди.
Унда бразилиялик Роналдиньо ва Аргентина футбол афсонаси Диего Марадона бошчилигидаги икки жамоа ўзаро учрашди.
Учрашув 12 октябрь куни Римдаги "Олимпико" стадионида ўтказилди ва Роналдиньо бошчилигидаги «Оқлар» жамоаси Марадонанинг «Кўклар» жамоасини 4:3 ҳисобида енгди.
Ғолиблар сафида Кануте (5-дақиқа), Боян Кркич (34), Эрнан Креспо (67) ва Фернандо Кавенаги (78) голларга муаллифлик қилган. «Кўклар» сафида эса Антонио Ди Натале (2), Франческо Тотти (22) ҳамда Николас Бурдиссо (68) биттадан гол урган.





Ушбу хайрия учрашувидан йиғилган маблағлар гуманитар мақсадларда сарфланади. Маблағнинг асосий қисми 24 август кунги зилзиладан жабрланган италияликлар учун йўналтирилади.
Мавзуга оид
20:42 / 03.06.2025
Неймар қўл билан гол урмоқчи бўлди ва қизил карточка олди
13:10 / 20.05.2023
Месси ва Марадона кашф этилган турнир. Осиё чемпиони Аргентинада тарихни янгилай оладими?
00:07 / 18.12.2020
Суд Марадонанинг жасадини кремация қилишни тақиқлаб қўйди
22:13 / 07.08.2018