Биржа сайтида маълум қилинишича, савдолар вақтида бозорлар муайян қийматга пасайгандан кейин савдоларни тўхтатиш тизими ишга тушган. “Биржамизда барча акциялар бозорида битимлар тузиш вақтинча тўхтатилди”, деб айтилган биржа хабарида.
16 декабрда Туркия марказий банки таянч ставкасини 15 фоиздан 14 фоизгача пасайтирди. Бунинг оқибатида 17 декабрда турк лираси долларга нисбатан 9 фоизга, яъни бир долларга 17,14 лирагача қадрсизланган. Бу лира қадрсизланишининг навбатдаги антирекорди ҳисобланади.
Турк лираси ноябр ўрталаридан кучли қадрсизлана бошлади. Бу Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған марказий банкни таянч ставкасини 3 ой ичида 3 марта туширгани учун мақтагандан кейин юз берган.
Лира қадрсизланиши ортида 2 декабрда Эрдўған молия вазири Лутфий Алвонни истеъфога чиқарди.









