Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:10 / 14.10.2016
18746
1 дақиқада ўқилади
Москвада биринчи қор ёғди
Суратлар манбаси: Instagram.com
Россия пойтахти Москва шаҳрида биринчи қор ёғди, деб хабар қилмоқда «Газета.Ru».
Шаҳардаги ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +1°C даражани ташкил этган.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Москва шаҳридаги бу йилги қиш мавсуми ўтган йилгидан совуқроқ келиши мумкин. 13 октябрда шунингдек, Москва вилоятида ҳам биринчи қор ёққани хабар қилинган эди. Ўтган йили Москвада биринчи қор 7 октябрда ёққан эди.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, хусусан Қамчиқ довонида қор ёққани ҳақида хабар қилинган эди.





Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш